Хуршид Дўстмуҳаммад «Ҳикоя»
Хуршид Дўстмуҳаммад сайланмаси сифатида нашрга тайёрланган тўрт жилдлик мажмуанинг биринчи китоби «Ҳикоя» деб номланди.
Муаллиф ҳикояга «эрка, шу билан бир вақтда ғоятда яшовчан насрий жанр» дея нисбат берган, бунинг бежиз эмаслигига мазкур тўплам мутолааси асносида ишонч ҳосил қиласиз. Кўп йиллик ижод намуналаридан сараланган ҳикояларнинг ҳар бирида бир қисмат бор. Ўқувчи мутолаага киришар экан, нафакат каҳрамон билан, балки муаллиф билан суҳбатлашади, дардлашади, ўрни келса, баҳслашади, ўйга толади. Айтиш жоиз, Хуршид Дўстмуҳаммад ҳикоялари осон ўқилмайди, уларни мулоҳаза, фикр чиғириғидан ўтказишга тўғри келади. Аслида хам адабиётнинг улуғ максадларидан бири ўқувчини мушоҳадага ўргатиш орқали бадиий дидни тарбиялаш эканлигини ҳисобга олсак, адиб ёзганларига бефарқ қолмаслигингиз мукаррар.
Таниқли адибимизнинг «Ҳикоя» дея аталгувчи ўзига хос бадиий оламига хуш келибсиз, азизлар!
Муаллиф: Хуршид Дўстмуҳаммад
Нашриёт: «Yangi asr avlodi»
Сана: 2021 йил
Ҳажми: 688 бет
ISBN: 978-9943-20-742-4
Бичими: 84×108 1/32
Муқоваси: қаттиқ
- Stock: йўқ
- Код: 2730
- Вазни: 0.70кг
- ISBN: 978-9943-20-742-4